01.09.2024 22:28
4935
Теглар
АПЛ. «Ливерпул» «Олд Траффорд»да «МЮ»ни йирик ҳисобда енгди, Диасда дубл, Салоҳда 1+2

Англия чемпионатининг 3-туридан ўрин олган марказий ўйинда «Ливерпул» сафарда «Манчестер Юнайтед» дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди. 

Биринчи бўлимда Каземиронинг хатоларидан сўнг Диас дублга эришган бўлса, иккинчи бўлимда Майнунинг хатосидан кейин Салоҳ тўп киритди. Мисрлик ҳужумчи голдан ташқари икки ассистни ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Йўқотишсиз бораётган ва тўп ўтказмаётган Слот жамоаси очколарини 9 тага етказиб, «Манчестер Сити»га тенглашди ва тўплар нисбатига кўра 2-ўринга жойлашди. 3 очкоси бор «МЮ» эса 14-поғонага тушди. 

АПЛ. 3-тур

Манчестер Юнайтед Ливерпул 0:3

1 сентябр, «Олд Траффорд»

Голлар: Диас (35, 42), Салоҳ (56). 

Манчестер Юнайтед – Онана, Далот, Мартинес, де Лигт (Магуайр, 69), Мазрауи, Майну, Каземиро (Коллиер, 46), Фернандеш, Рэшфорд, Гарначо (Диалло, 69), Зиркзе (Эриксен, 86).

Ливерпул – Алиссон, Робертсон (Цимикас, 83), ван Дейк, Конате, Александер-Арнолд (Брэдли, 76), Мак Аллистер, Гравенберҳ, Собослаи, Диас (Гакпо, 66), Салоҳ, Жота (Нунес, 76).

Огоҳлантиришлар: Зиркзе (23), Мартинес (40), Майну (45+1), ван Дейк (55), де Лигт (65).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар