31.08.2024 18:19
322
Теглар
“Ютуғингиз бизга ғурур ва ифтихор бағишлайди” – Президент Паралимпия совриндорларига қўнғироқ қилди

Шавкат Мирзиёев Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтаётган Паралимпия ўйинларида олтин медалларни қўлга киритган Асила Мирзаёрова ва Қудратулла Маъруфхўжаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбари бошқа совриндор ва иштирокчи спортчиларга ҳам салом йўллаб, муваффақиятлар тилади.

Президент енгил атлетикачилар Асила Мирзаёрова ва Қудратулла Маъруфхўжаевни қўлга киритилган ғалаба билан Ўзбекистон номидан табриклаб, кўрсатган матонатлари учун миннатдорлик билдирди.

Бу машаққатли меҳнатингиз самараси. Жаҳон чемпионатида олтин медал олганингизда менда жуда катта ишонч пайдо бўлган эди. Умидимизни оқлаганингиз учун катта раҳмат, қизим. Бу катта ютуқ. Севимли қизларим нимага қодир эканлигини дунёга намойиш этдингиз”, деди давлат раҳбари Асила Мирзаёрова билан суҳбатда.

Шавкат Мирзиёев чемпионларни қизғин табриклаб, меҳрли сўзларини изҳор қилди. Мураббийлари ва ота-онасига миннатдорлик билдирди. Бошқа совриндор ва иштирокчи спортчиларга ҳам салом йўллаб, муваффақиятлар тилади.

Маълумот учун, Асила Мирзаёрова узунликка сакрашда 5,22 метр натижа қайд этиб, салкам 30 йил олдинги паралимпия рекордини янгилади. Қудратулла Маъруфхўжаев эса ядро улоқтириш баҳсида ғолиб бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар