31.08.2024 05:39
1064
Теглар
Қудратулла Маъруфхўжаев — Паралимпия ўйинлари чемпиони, Толиббой Йўлдошевда бронза

Париж Паралимпиадасида пара енгил атлетика баҳсларида навбатдаги медаллар қўлга киритилди.

F37 классида ядро улоқтириш финалида Қудратулла Маъруфхўжаев 16.37 метр натижа билан чемпион бўлган бўлса, 15.24 метр натижа кўрсатган Толиббой Йўлдошев бронза медалига эга чиқди.

Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг медаллари 6 тага етди — 2 тадан олтин, кумуш ва бронза. Умумжамоа ҳисобида ҳозирча 8-ўринга жойлашганмиз.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар