01.09.2024 00:48
763
Теглар
Паралимпиада-2024. Гулжаной Наимова ва Асад Тоштемиров финалда

Париж Паралимпиадасида пара таэквондо баҳслари давом эттирилмоқда.

+65 кг вазн тоифасида даянга чиққан ўзбекистонлик Гулжаной Наимова яримфиналда Токио-2020 совриндори, бразилиялик Деборра Безерра де Менезешни 9:3 ҳисобида енгиб, финалга йўл олди.

Эркаклар ўртасида -80 кг вазн тоифасида Асад Тоштемиров ҳам финалга чиқди. У яримфиналда эронлик Алиризо Бахтни 18:12 ҳисобида мағлуб этди. 

Тоштемировнинг мексикалик Луис Мариога қарши финал жанги Тошкент вақти билан 23:34да, Наимованинг олтин учун жанги эса Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар