31.08.2024 15:58
410
«Лейпциг» «Фейеноорд»нинг етакчи ҳимоячисини сотиб олди

«Фейеноорд» клуби ва Нидерландия миллий жамоаси ҳимоячиси Лустҳарел Гертрюйда фаолиятини Бундеслигада давом эттиради. 

«Лейпциг» 24 ёшли ҳимоячини сотиб олди. 

Трансфер қиймати — 20+5 млн евро. Шартнома 2029 йил ёзигача мўлжалланган.

Гертрюйда ўтган мавсумда Эредивизида 34 ўйинда 8 гол ва 5 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар