01.09.2024 03:02
963
Теглар
Гулжаной Наимова — Паралимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби

Париж Паралимпиадасида пара таэквондо баҳсларида Ўзбекистон навбатдаги медалини қўлга киритди. 

 +65 кг вазн тоифасида даянга чиққан, Токио-2020 чемпиони Гулжаной Наимова финалда британиялик Эми Трусдейлга қарши баҳсда жароҳат олиб, жангни охиригача давом эттиролмади ва 2:8 ҳисобида ютқазиб, бу сафар кумуш медалга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Наимова Токио-2020да чемпионликка эришганди. 

Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 10 тага етди — 4 олтин, 3 кумуш, 3 бронза.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар