31.08.2024 13:51
2616
Теглар
Данзо «Рома» тиббий кўригидан ўтолмади. Ҳимоячи «Ланс»га қайтади

Кевин Данзонинг «Ланс»дан «Рома»га ўтиши амалга ошмай қолди. 

Ҳимоячи Рим клубида тиббий кўрикдан ўта олмади ва Францияга қайтадиган бўлди.

«Трансфер тўлиқ келишиб олинганди, аммо якунда футболчи сотилмайдиган бўлди. Бунинг сабаби тиббий кўрик натижаларининг узоқ талқин қилинишидир. 

Футболчи бу мавсум Франция мусобақаларида ҳам, халқаро миқёсда ҳам 30 дан ортиқ ўйин ўтказганини инобатга олиб, «Рома»дан ушбу трансфернинг маъқулланмагани сабабларини сўраймиз. 

Клуб ўз футболчисига тўлиқ ишонч билдиради ва у яна «Ланс» либосини кийишдан олдин тегишли протоколдан ўтади», — дейилади француз клуби баёнотида. 

Corriere dello Sport нашрининг ёзишича, «Лaнс» бу масалани қонуний йўл билан ҳал қилишга бел боғлаган. 

Данзо кетгач, ўзбекистонлик Абдуқодир Ҳусанов жамоанинг асосий ҳимоячисига айланиши кутилаётганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар