31.08.2024 21:18
1826
Теглар
АПЛ. «Арсенал» ўз уйида «Брайтон» билан дуранг ўйнаб, мавсумдаги илк очколарини йўқотди

Англия чемпионатининг 3-турини бошлаб берган баҳсда «Арсенал» ўз майдонида «Брайтон»ни қабул қилиб, мавсумдаги илк очколарини йўқотди. 

Мезбонлар биринчи бўлим якунига яқин Кай Ҳавертцнинг «парашюти»дан сўнг ҳисобни очишди, аммо иккинчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқаси омадсиз ўтди. 49-дақиқада Деклан Райс баҳсли иккинчи сариқдан кейин четлатилган бўлса, 58-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Жоао Педро мувозанатни тиклади. 1:1 ҳисоби ўйин якунигача ўзгармади. 

Дуранндан сўнг иккала жамоада ҳам очколар 7 тага етди.

АПЛ. 3-тур

Арсенал Брайтон 1:1

31 август, «Эмирейтс»

Голлар: Ҳавертц (38) — Жоао Педро (58).

Арсенал – Райя, Тимбер (Зинченко, 80), Габриэл, Салиба, Уайт, Райс, Парти, Эдегор (Мартинелли, 74), Ҳавертц, Троссар (Калафиори, 59), Сака.

Брайтон – Вербрюгген, Данк, ван Ҳекке, Велтман (Эступинян, 72), Ҳиншелвуд, Балеба, Милнер (Айяри, 17), Митома (Аденгра, 85), Жоао Педро, Минте (Рюттер, 72), Уэлбек (Энсисо, 85).

Огоҳлантиришлар: Райс (42), Парти (45+3), Минте (70), Тимбер (70).

Четлатиш: Райс (49).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар