31.08.2024 03:04
696
Теглар
Паралимпиада-2024. Сервер Ибрагимов финалда 7-ўринни эгаллади

Парижда ўтаётган Паралимпиадада ўқ отиш баҳслари ҳам ўтказилди.

10 метр масофага тўппончадан отиш бўйича финалда иштирок этган ўзбекистонлик Сервер Ибрагимов 132.1 очко жамғариб, 7-ўринни эгаллади.

Маълумот учун, 45 ёшли Ибрагимов Париж Паралимпиадасида иштирок этаётган ўзбекистонлик энг ёши катта спортчи ҳисобланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар