30.08.2024 21:17
1241
Теглар
Асила Мирзаёрова Паралимпия ўйинлари рекордини янгилаб, Ўзбекистонга биринчи олтин медални келтирди

Париж Паралимпиадасида Ўзбекистон дастлабки олтин медални қўлга киритди. 

T11 классида узунликка сакрашда Асила Мирзаёрова дастлабки уринишидаёқ 5.22 метр натижа қайд этиб, Паралимпия ўйинларининг 28 йиллик рекордини (5.07 м) янгилади. Бешинчи уринишида эса 5.24 метр натижа кўрсатиб, ўзи ўрнатган рекордни ҳам янгилаб қўйди. 

Шу тариқа  Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар 4 тага етди — 1 олтин, 2 кумуш ва 1 бронза.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар