29.08.2024 22:15
3081
Теглар
Янги форматдаги ЕЧЛга қуръа ташланди — ҳар бир клуб 8 тадан рақибини билиб олди

Янги форматдаги Европа Чемпионлар Лигасининг асосий босқичига қуръа ташланди. 

36 жамоа ўзига берилган 8 рақиб билан ўйнайди — 4 таси билан уйда, 4 таси билан сафарда. Максимал 24 очко тўплаши мумкин бўлади. 

36 жамоада умумий жадвал бўлади. Саккиз тур якунларига кўра топ-8 клуб аниқланади, улар дарҳол ЕЧЛ 1/8 финалига чиқишади. Бу босқичда ўйнайдиган яна 8 жамоа 9-24-ўринларда вакиллари ўртасида ўтиш ўйинлари ўтказиш орқали аниқланади. Охирги 12 ўринда қолган жамоалар учун евромавсум якунланади.

Лига босқичида «Реал» — «Ливерпул», «ПСЖ» — «Сити», «Интер» — «Сити», «Барса» — «Бавария», «Интер» — «Арсенал» каби топ ўйинлар кутмоқда. 

1-тур: 2024 йил 17/18/19 сентябр.
2-тур: 2024 йил 1/2 октябр.
3-тур: 2024 йил 22/23 октябр.
4-тур: 2024 йил 5/6 ноябр.
5-тур: 2024 йил 26/27 ноябр.
6-тур: 2024 йил 10/11 декабр.
7-тур: 2025 йил 21/22 январ.
8-тур: 2025 йил 29 январ.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар