29.08.2024 12:08
2680
Роналду: «Чиройли кўриниш, голлар, совринлар, оила ва яшаш тарзим сабаб дунёда энг кўп обуначига эгаман»

Криштиану Роналду танқидларга муносабати ҳақида гапирди.

«Танқид қилиш бор нарсани қадрлашдан осонроқ. Биз матбуот қандай ишлашини биламиз. Яхши нарса айтсанг, сотилмайди. Ёмон нарсалар ҳақида гапириш керак. Бу нормал. 

Криштиану ҳақида гап кетганда материал биринчи саҳифада пайдо бўлади. Бу табиий, чунки мен дунёдаги энг кўп обуначиларга эгаман. Бу нафақат менинг чиройли юзим, балки бошқа ҳамма нарса учун ҳам.

Нима учун Криштиану дунёдаги энг кўп обуначиларга эга? Голлар, совринлар, оила ва турмуш тарзи туфайли. Одамлар менга нимадирни ёқтиришгани учун эргашади. Дунёда ҳамма танқид қилади, бу мен учун муаммо эмас», — дейди «Ан Наср» клуби ва Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар