29.08.2024 22:20
808
Теглар
Паралимпиада-2024. Зиёда Исоқова финалга чиқиб, Ўзбекистонга дастлабки медални нақд қилди

Париж Паралимпиадасида таэквондо баҳслари давом этмоқда.

-47 кг вазн тоифасида Зиёда Исоқова яримфиналда таиландлик Кҳвансуда Пҳуангкитчани 5:3 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди ва Ўзбекистон делегацияси ҳисобига дастлабки медални (камида кумуш) нақд қилди.

Исоқова финалда перулик Леонар Анжелика Эспиноза Каррансага қарши даянга чиқади. Баҳс Тошкент вақти билан 23:30дан кейин бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар