30.08.2024 00:10
1143
Теглар
Паралимпиада-2024. Зиёда Исоқова — кумуш медал соҳиби

Париж Паралимпиадасида Ўзбекистон иккинчи медалини қўлга киритди. 

Пара таэквондода -47 кг вазн тоифасида Зиёда Исоқова финалда перулик Леонар Анжелика Эспиноза Каррансага қарши даянга чиқиб, 4:10 ҳисобида мағлуб бўлди ва кумуш медалга сазовор бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, бунгача пара сузишда S13 классида 100 метрга баттерфлaй усулида Муслима Одилова маррага учинчи бўлиб етиб келиб, дастлабки медални — бронзани тақдим этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар