29.08.2024 23:41
833
Теглар
Паралимпиада-2024. Муслима Одилова Ўзбекистон ҳисобига дастлабки медални келтирди

Ўзбекистонлик пара атлетлар Париж-2024 Паралимпиадасида медал келтиришни бошлашди. 

Пара сузиш баҳсларининг S13 классида 100 метрга баттерфлaй усулида финаллар бўлиб ўтди. 

Аёллар ўртасидаги финалда Муслима Одилова (1:05.43) маррага учинчи бўлиб етиб келиб, Ўзбекистон ҳисобига дастлабки медални — бронзани тақдим этди. Шоҳсанам Тошпўлатова (1:07.53) эса 8-поғонадан жой олди.

Эркаклар ўртасидаги финалда  Музаффарбек Турсунхўжаев (59:04) бешинчи, Кирил Панков (59:28) олтинчи ўринни эгаллашди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар