29.08.2024 10:38
1393
Колумбия билан ўйинда мухлислар билан жанжаллашган Нунес 5, Бентанкур 4, Араухо 3 ўйинга дисквалификация қилинди

Дарвин Нунес миллий жамоалар миқёсида 5 та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Ливерпул» ҳужумчиси Уругвай ва Колумбия ўртасидаги Америка Кубоги яримфиналида юз берган воқеалардан кейин КОНМEБОЛ санкциялари доирасида 5 ўйинга четлатилди. 

Эслатиб ўтамиз, Колумбиядан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) Уругвай миллий жамоасининг бир неча ўйинчиси ва ходимлари трибунада рақиб мухлислари билан зиддиятга борганди. Футболчилар мухлисларга нисбатан куч ишлатишган ва буни ўз оилаларини ҳимоя қилиш деб изоҳлашганди. Кейинроқ Дарвин Нунеснинг оломонга стул улоқтирмоқчи бўлган видеоси тарқалганди. 

Шу тариқа Нунес Уругвайга ЖЧ-2026 саралаши доирасида Парагвай, Венесуэла, Перу ва Эквадорга қарши ўйинларда ёрдам бера олмайди. Шунингдек, футболчи 20 минг доллар жаримага тортилди. Тақиқ клублар ўйинларига тааллуқли эмас, шунинг учун ҳужумчи «Ливерпул»да ўйнашда давом этиши мумкин бўлади.

Шунингдек, «Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Родриго Бентанкур 4 та ўйинга дисквалификаcия қилинди ва 16 минг доллар жаримага тортилди. Хосе Мария Хименес («Атлетико»), Матиас Оливера («Наполи»), Роналд Араухо («Барселона») эса 3 та ўйинга дисквалификация ва 12 минг доллар миқдорида жаримага тортилди. 

Воқеада камроқ қатнашган олти футболчига 5 минг доллар жарима солинди. Булар — Матиас Вина («Фламенго»), Себастиан Касерес («Америка»), Брайан Родригес («Америка»), Эмилиано Мартинес («Мидтюлланд»), Сантиаго Меле («Атлетико Хуниор») ва Факундо Пеллистри («Панатинаикос»). 

Стадиондаги мухлисларга сув идишини улоқтиргани учун Уругвай футбол федерацияси 20 минг доллар жаримага тортилди ва унинг расмий вакили Марсело Гарсия 6 ойга барча КОНМEБОЛ мусобақаларидан четлаштирилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар