29.08.2024 17:02
1053
Киран Триппиер Англия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлади

«Нюкасл» ҳимоячиси Киран Триппиер миллий жамоадаги фаолиятини якунлади. 

33 ёшли футболчи қарорини ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эълон қилди. 

«Ёшлигимда Англия миллий жамоасида 54 та ўйин ўтказишим ҳақида ўйламагандим. Менга йиллар давомида ишонгани учун Гарет Саутгейтга ва унинг штабига катта раҳмат. 

Барча жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман. Бизда биргаликда ажойиб лаҳзалар бўлди — жаҳон чемпионати яримфинали, икки марта Евро финали. Келажакда бу жамоа йирик турнирларни ютишига ишонаман. Бизни қийин пайтларда қўллаб-қувватлаган мухлисларга ҳам ташаккур», — деб ёзади Триппиер. 

Ҳимоячи Англия миллий жамоасида 54 ўйинда 1 та гол урган, «уч шерлар» билан кки мартадан ЖЧ ва Еврода иштирок этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар