Кепа «Борнмут»га ўтди
Кепа Аррисабалага янги мавсумни «Борнмут»да ўтказади.
«Олчаранглар» «Челси»га тегишли 29 ёшли посбонни бир мавсумга ижарага олишди. Сотиб олиш ҳуқуқи йўқ.
Испаниялик дарвозабон ижарага кетишдан аввал «Челси» билан шартномасини 2026 йилгача узайтирди.
Эслатиб ўтамиз, Кепа ўтган мавсумни «Реал»да ижарада ўтказиб, Ла Лига ва ЕЧЛда ғолиб бўлганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар