29.08.2024 11:45
223
Теглар
ХVII ёзги Паралимпиада ўйинларининг очилиш маросими ўтказилди

28 август куни Париж шаҳридаги Елисей ва Конкорд майдонларида ХVII ёзги Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Маросимда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди. Унда Ҳусниддин Норбеков ва Моҳигул Ҳамдамова байроқдорлик қилишди.

Тўрт йилликнинг нуфузли турнирида Ўзбекистон шарафини 65 нафар спортчи ҳимоя қилади. Улар жами 113 та лицензияга эга чиқишган. 

 

Паралимпия ўйинларида 184 делегациядан 4000 нафардан зиёд пара атлетлар 22 спорт турида 549 та медаллар жамғармаси учун кураш олиб боради.

Нуфузли мусобақа 8 сентябрга қадар давом этади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар