29.08.2024 15:54
1818
Теглар
«Барселона» Nike билан шартнома кечиккани сабаб бу ёзда Уилямс ёки Леауни сотиб ололмайди

«Барселона» бу ёзда йирик трансфер амалга ошира олмайди.

Маrca хабарига кўра, Каталония клуби «Атлетик»дан Нико Уилямс ёки «Милан»дан Рафаэл Леауни сотиб олишга умид қилмаяпти.

«Барселона»нинг Nike билан ҳамкорлик келишуви деярли ҳал бўлди, аммо бу ҳақда сентябр ойи бошида эълон қилинади. Шу сабаб каталонияликлар трансферларни амалга ошира олишмайди. Агар Nike билан шартнома аввалроқ эълон қилинганида, янги ўйинчи сотиб олиш учун Ла Лиганинг молиявий қоидаларида муаммо бўлмасди. 

Шу тариқа клубнинг трансферлар борасидаги йирик харидлари қишга қолдирилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар