29.08.2024 13:22
1261
«Арсенал» дарвозабони Рэмсдейл «Саутҳэмптон»га ўтмоқда

Аарон Рэмсдейл «Арсенал»ни тарк этишга яқин турибди.

Sky Sports хабарига кўра, «Саутҳэмптон» «тўпчилар» билан дарвозабонни 18+7 млн фунт стерлингга сотиб олиш бўйича келишиб олган. Томонлар келишувнинг бошқа жиҳатлари бўйича музокараларни давом эттиришмоқда 

«Саутгҳэмптон» шу ҳафтада «Фейеноорд»дан Юстин Бейлони қўлга киритиш устида ишлаётган эди, аммо тиббий кўрик вақтида трансфердан воз кечди.

26 ёшли Рэмсдейл бу мавсумда ҳали АПЛда ўйнамади, ўтган мавсумда 6 та баҳсда майдонга тушган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар