28.08.2024 09:24
2644
Сауд Абдулҳамид — «Рома» футболчиси

Саудия Арабистони миллий жамоаси футболчиси «Рома»га ўтди. 

Рим клуби «Ал Ҳилол»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Сауд Абдулҳамид билан шартнома имзолади. 

Трансфер қиймати 2,5 млн еврони ташкил этди. 

Абдулҳамид топ-5 лига клуби томонидан сотиб олинган биринчи саудиялик футболчига айланди. 

25 ёшли ҳимоячи ўтган мавсумда Саудия пролигасида 32 ўйинда 3 гол ва 4 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар