28.08.2024 12:56
2860
Роналду «Ан Наср»ни Зидан бошқаришини хоҳламоқда

Криштиану Роналду «Ан Наср»ни Зинедин Зидан бошқаришини истайди.

Бу ҳақда журналист, Marca'нинг собиқ муҳаррири Эдуардо Инда хабар берди. 

«Ан Наср»да мураббий билан муаммолар бор ва Криштиану Роналду Чемпионлар Лигаси тарихидаги иккинчи энг яхши мураббий тайинланишини хоҳламоқда. Бу — Зидан.

У Зиданнинг мураббийлик қилишини хоҳлайди. Улар жуда кўп пул сарфлашди ва керакли мураббийни топа олишмади», — деди Инда El Chiringuito эфирида. 

Ҳозирда «Ан Наср» бош мураббийи Луиш Каштру ҳисобланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар