Флик: «Ҳаққоний 3 очко. Аммо кийиниш хонасида ҳеч ким хурсанд эмас»
«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Ла Лига 3-туридан ўрин олган «Райо Валекано»га (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўйиннинг дастлабки дақиқалари биз хоҳлагандек ўтмади. Етарлича прессинг қилмадик ва тўп билан унчалик яхши ишламадик. Иккинчи бўлимда анча яхши ўйнадик. Ўйлайманки, ҳаққоний 3 очко олдик.
Марк Бернал жароҳат олди. У унчалик яхши кўринмаяпти. Ғалаба қозондик, бу яхши. Лекин кийиниш хонасига кирганингизда, ҳеч ким хурсанд эмаслигини кўрасиз», — дея германиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Jijantes.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар