27.08.2024 14:41
1179
Теглар
«Ювентус» Консейсау трансферини эълон қилди

«Ювентус» Франсишку Консейсауни ўз сафига қўшиб олди. 

Турин клуби 21 ёшли яримҳимоячини 2024/25 йилги мавсум охиригача «Порту»дан ижарага олди. 

Ижара қиймати 7 млн еврони ташкил этди, яна 3 млн евро бонус сифатида тўланиши мумкин. 

Франнсишку — Португалия миллий жамоаси собиқ яримҳимоячиси, «Порту» собиқ устози Сержиу Консейсаунинг ўғли. Кичик Консейсау ҳам отаси каби миллий жамоада ўйнашга улгурди ва Евро-2024да гол ҳам урди. 

Яримҳимоячи ўтган мавсумда Португалия чемпионатида 27 ўйинда 5 та гол урган ва 4 та голга ассистентлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар