Войцех Шчесни 34 ёшида фаолиятини якунлади
Войцех Шчесни фаолиятини якунлади.
Полшалик 34 ёшли дарвозабон ўз қарорини ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилди.
Шчеснининг фаолиятидаги сўнгги клуб «Ювентус» бўлиб, у ерда дарвозабон 7 мавсум ўтказди ва 252 та ўйинда майдонга тушди.
Посбон Турин клуби билан уч мартадан А Серия ва Италия кубогини қўлга киритди, шунингдек, икки марта мамлакат Суперкубогини ютди. Бундан ташқари, у «Арсенал» билан икки бор Англия кубоги ва суперкубогида зафар қучди.
Шчесни Полша таркибида тўртта Европа чемпионатида ва икки марта жаҳон чемпионатида иштирок этган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар