27.08.2024 20:07
1950
Теглар
Суперлига. ОКМК «Бунёдкор»ни мағлуб этиб, 2-ўринга кўтарилди

Ўзбекистон чемпионатининг 17-туридан ўрин олган сўнгги баҳсда ОКМК сўнгги дақиқалардаги гол эвазига «Бунёдкор» устидан ғалаба қозонди. 

Ғалабадан сўнг Миржалол Қосимов жамоаси очколарини 32 тага етказди ва «Сўғдиёна»ни (30) ортда қолдирган ҳолда 2-ўринга чиқиб олди. «Бунёдкор» 12 очко билан 13-поғонада қолди. 

Суперлига. 17-тур

Бунёдкор — ОКМК 0:1

27 август, «Дўстлик» стадиони

Гол: Аваз Ўлмасалиев (86).

Бунёдкор — Марин Любич, Нажмиддин Нормуродов (Миржаҳон Мираҳмадов, 90), Шаҳбоз Жўрабеков, Фране Чиряк, Темурхўжа Абдухолиқов (Луис Качорри, 75), Усмонали Исмоналиев (Аҳмадулло Муқумжонов, 75), Асад Раҳимжонов, Итсуки Урата, Андрия Филипович (Музаффар Олимжонов, 64), Амир Тўрақулов, Азизбек Тўлқинбеков (Расул Йўлдошев, 46).

ОКМК — Жавоҳир Илёсов, Сардор Раҳмонов, Миржамол Қосимов (Нодир Абдураззоқов, 84), Аваз Ўлмасалиев, Дилшод Аҳмадалиев, Рубен Санчес (Михаил Клепач, 84), Хуршид Ғиёсов, Клейди Даци (Азиз Холмуродов, 67), Ойбек Рустамов, Саидафзал Ахроров (Шоҳрух Гадоев, 67), Арихиро Сентоку.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар