27.08.2024 20:17
826
Теглар
Расман: Микел Мерино — «Арсенал» футболчиси

«Арсенал» Микел Мерино трансферини эълон қилди. 

Лондон клуби испаниялик яримҳимоячи учун «Реал Сосиедад»га 32 млн евро тўлади. Яна 5 млн евро бонуслар бор. 

28 ёшли футболчи янги жамоаси билан «4+1» кўринишида шартнома тузди.

Эслатиб ўтамиз, Мерино шу ёзда Испания билан Европа чемпиони бўлди. У ўтган мавсумда Ла Лигада 32 ўйинда 5 гол ва 3 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар