27.08.2024 10:51
8143
Теглар
Маркос Алонсонинг янги жамоаси маълум

Маркос Алонсо ўзига янги клуб топди.

33 ёшли ҳимоячи «Селта» билан шартнома имзолашга рози бўлди, дея хабар беради АS. 

Виго клуби Унаи Нунес «Атлетик»ка қайтмагунча, Алонсо билан шартнома имзолаганини эълон қилмайди. 

Алонсо «Барселона»дан кетганидан кейин эркин агент эди. Унга аввалроқ «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.

Ўтган мавсумда Маркос Ла Лигада 5 та ўйин ўтказиб, гол урмаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар