27.08.2024 09:08
2428
«Ман Сити» ва «Ал Ҳилол» Канселу трансфери борасида келишувга эришди

«Манчестер Сити» Жоау Канселуни сотишга рози бўлди.

Инглиз клуби «Ал Ҳилол» билан португалиялик ҳимоячининг трансфери борасида 21,2 млн фунт стерлингга келишиб олди, деб хабар бермоқда ВВС. 

30 ёшли футболчининг ўзи ҳали трансферга рози бўлмаган, аммо шахсий шартнома шартларини келишиб олиш муаммо туғдирмаслиги кутилмоқда. Агар томонлар келишувга эришса, шартнома 3 йилга мўлжалланади. 

Ўтган мавсумда Канселу «Барселона»да ижара асосида ўйнади ва Ла Лиганинг 32 ўйинида 2 та гол урди ҳамда 4 та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар