27.08.2024 15:58
2571
Теглар
«Ланс»нинг етакчи ҳимоячиси Дансо «Рома»га ўтмоқда

«Ланс»нинг етакчи марказий ҳимоячиси Кевин Дансо фаолиятини А Серияда давом эттиради, деб ёзади Фабрицио Романо. 

«Рома» 25 ёшли австрияликни сотиб олиш бўйича келишувга эришди. Трансфер қиймати — 22+3 млн евро. 

Дансо кетгач, ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов «Ланс»нинг асосий таркиб футболчисига айланиши кутилмоқда. 

Дансо ўтган мавсумда Лига 1да 30 ўйинда 1 та гол урган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар