27.08.2024 09:09
4587
Кьеза «Барса»га бир кун вақт берди. Каталония клуби трансферни ҳал қила олмаса, футболчи АПЛга йўл олади

Федерико Кьеза «Барселона»га ултиматум қўйди.

Журналист Жанлука Ди Марционинг сўзларига кўра, «Ювентус» вингери ва унинг агенти «кўк-анорранглилар»га шартнома тузиш ёки тузмаслигини аниқлаш учун бир кун вақт берди. 

Агар каталонияликлар 24 соат ичида трансферни кафолатлай олмаса, италиялик футболчи «Ливерпул» вариантини кўриб чиқади.

Фабрицио Романога кўра, 26 ёшли вингер «Ливерпул»га ўтишга тайёр ва Мерсисайд клуби Кьеза учун «Ювентус»га 15 млн евро тўлайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар