27.08.2024 19:34
731
Фабиу Виейра «Порту»га қайтди

«Арсенал» яримҳимоячиси Фабиу Виейра ижара асосида «Порту»га ўтди. 

Португалия клубида 24 ёшли футболчини сотиб олиш ҳуқуқи йўқ. 

Фабиу «Арсенал»га 2022 йил 40 млн евро эвазига айнан «аждарлар» сафидан ўтганди. 

Яримҳимоячи ўтган мавсумда АПЛда 11 та баҳсда ҳаракат қилиб, 1 гол урди ва 2 голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар