28.08.2024 02:00
3773
Теглар
ЕЧЛ, саралаш. «Галатасарой» ва «Динамо К» гуруҳ босқичига чиқолмади

Европа Чемпионлар Лигасида сўнгги саралаш босқичининг жавоб ўйинлари ўтказилмоқда. 

«Галатасарой» «Янг Бойз»га ўз уйида ҳам ютқазди ва натижада турнирнинг гуруҳ босқичига бирорта турк клуби чиқолмади. Аввалги саралаш босқичида «Фенербаҳче» ҳам мағлубиятга учраганди. 

Шунингдек, «Залцбург» «Динамо К»ни, «Спарта» «Малмё»ни ортда қолдирди ва гуруҳ босқичига йўлланма олди. 

ЕЧЛ, 4-саралаш босқичи

Жавоб ўйинлари. 27 август

Галатасарой (Туркия) Янг Бойз (Швейцария) 0:1

Гол: Виржиниус (87). 

Биринчи ўйин — 2:3.

Залцбург (Австрия) Динамо К (Украина) 1:1

Голлар: Дагим (12) — Ванат (29). 

Биринчи ўйин — 2:0.

Спарта (Чехия) Малмё (Швеция) 2:0

Голлар: Хараслин (80), Раҳмани (83). 

Биринчи ўйин — 2:0.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар