27.08.2024 14:55
1399
ЕЧЛ, Ла Лига ва АПЛ чемпиони Клаудио Браво 41 ёшида фаолиятини якунлади

«Барселона», «Манчестер Сити» клублари ва Чили миллий жамоасининг собиқ дарвозабони Клаудио Браво фаолиятини якунлади.

41 ёшли посбоннинг сўнгги клуби Испаниянинг «Бетис» клуби бўлди ва шу ёзда севиляликлар билан хайрлашди. 

Дарвозабон Чили миллий жамоаси сафида 150 та ўйин ўтказган ва икки марта Америка кубогини қўлга киритган.

Браво «Барселона»да икки карра Испания чемпиони, «Манчестер Сити» билан икки карра Англия чемпиони бўлган.  

Шунингдек, Клаудио Чемпионлар Лигаси, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, Англия кубоги ва Испания суперкубогида ғолиб чиққан. У уч мартадан Англия Лига кубоги ва Испания кубоги соҳиби бўлишга эришган, бундан ташқари икки марта Англия суперкубогини ютган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар