27.08.2024 10:50
3314
«Челси» Санчо трансферига Стерлингни қўшишга тайёр. Раҳим «МЮ»да ўйнамоқчи

«Челси» ва «Манчестер Юнайтед» ўйинчи алмашишлари мумкин.

Лондон клуби Жейдон Санчо бўйича келишувга Раҳим Стерлингни қўшишга тайёр, дея хабар беради Daily Mail. 

Стерлинг «Манчестер Сити»да 7 йил ўйнаганига қарамай, трансферни рад этмади. 29 ёшли футболчи «МЮ»да ўйнашни истамоқда. 

Таъкидланишича, ҳозирча футболчилар алмашинуви бўйича келишув бўлиши даргумон. Стерлингнинг ҳафтасига 325 минг фунт маош олиши тўсиқ бўлиши мумкин. 

Санчо эса ҳафтасига 300 минг фунт маош олади. Бу қиймат ҳам «Челси»нинг қисқартирилган маошларига тўғри келмайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар