27.08.2024 09:07
5089
Теглар
«Барселона» Олмони қайдномага киритиш йўлини топди. Футболчи бугун «Райо»га қарши ўйнаши кутилмоқда

«Барселона» Дани Олмони рўйхатдан ўтказиш йўлини топди.

Mundo Deportivo хабарига кўра, каталонияликлар жароҳат олган ҳимоячи Андреас Кристенсен ўрнига яримҳимоячини таркибга киритиш ҳуқуқидан фойдаланади. Аввалроқ даниялик футболчи камида икки ойгача майдонга туша олмаслиги маълум бўлганди.

Ла Лига яқин вақт ичида бу ҳаракатни маъқуллаб, Олмога 27 август куни «Райо Валекано»га қарши ўйнашга рухсат бериши кутилмоқда.

Аввалроқ «Барселона» Иниго Мартинесни худди шундай тарзда қайдномага киритганди — Роналд Араухонинг жароҳати туфайли.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар