26.08.2024 20:56
1795
Теглар
Суперлига. «Пахтакор» автогол эвазига «Сўғдиёна»ни мағлуб этиб, 4-ўринга кўтарилди

Ўзбекистон чемпионатининг 17-туридан ўрин олган марказий ўйинда «Пахтакор» Жиззахда «Сўғдиёна»ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди. Суҳроб Иззатовнинг автоголи баҳс тақдирини ҳал қилди. 

Амалдаги чемпион очколарини 28 тага етказиб, 4-ўринга кўтарилди. Бошкович жамоаси эса 30 очко билан 2-поғонада қолди ва пешқадам «Насаф»дан 8 очкога ортда қолиб кетди. 

Суперлига. 17-тур

Сўғдиёна Пахтакор 0:1

26 август. Жиззах

Гол: Суҳроб Иззатов (67, автогол).

Сўғдиёна — Муҳаммадюсуф Собиров, Ислом Қобилов, Отабек Аҳадов, Владимир Йовович (Алишер Салимов, 76), Самандар Мавлонқулов (Зоран Петрович, 56), Люпчо Дориев, Хондамир Мустафоқулов, Суҳроб Иззатов (Умид Султонов, 76), Станислав Андреев, Нодир Сойибов (Фазлиддин Омонкелдиев, 79), Олег Зотеев.

Пахтакор — Владимир Назаров, Шаҳзод Азмиддинов, Абдулла Абдуллаев, Драган Черан, Умар Адҳамзода (Отабек Жўрақўзиев, 90), Абдруаф Бўриев, Сардор Собирхўжаев, Дониёр Абдуманнопов (Улуғбек Ҳошимов, 78), Кими Мерк (Достон Ҳамдамов, 46), Маҳмуд Маҳаммаджонов (Беҳруз Асқаров, 90+2), Муҳаммадрасул Абдумажидов.

Огоҳлантиришлар: Владимир Йовович (21), Абдурауф Бўриев (59), Драган Черан (70), Умид Султонов (83), Владимир Назаров (88), Улуғбек Ҳошимов (89), Олег Зотеев (90+7).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар