26.08.2024 21:51
1475
Теглар
Суперлига. «Навбаҳор» «Сурхон»ни мағлуб этиб, 8 ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйди

Ўзбекистон чемпионатининг 17-турида «Навбаҳор» Самарқандда «Сурхон»дан устун келди. Сиаваш Ҳақназарийнинг голи наманганликларга 8 тур кутилган ғалабани тақдим этди. 

Лушан жамоаси очколарини 23 тага етказиб, 7-ўринга кўтарилди. Иккинчи даврада илк бор ютқазган «Сурхон» 25 очко билан 6-поғонага тушди. 

Суперлига. 17-тур

Сурхон Навбаҳор 0:1

26 август, «Динамо» стадиони

Гол: Сиаваш Ҳақназарий (18).

Сурхон — Даврон Мерганов, Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, Жамалдин Хожаниязов, Беҳзод Шамсиев, Дмитрий Плетнёв (Ҳумоюн Шербўтаев, 58), Жаҳонгир Абдусаломов, Муҳаммад Али Абдураҳмонов (Абдуғофур Ҳайдаров, 58), Егор Кримец, Асилбек Жумаев (Асадбек Каримов, 73), Бехруз Шайдулов, Фаррух Икромов (Достон Турсунов, 58)

Навбаҳор — Санжар Қувватов, Сиаваш Ҳақназари, Одил Ҳамробеков, Жамшид Искандеров, Филип Иванович, Жамшид Болтабоев, Гиорги Никабадзе (Асад Жўрабоев, 81), Йован Жокич, Фаррух Сайфиев, Комил Тожиддинов (Саидазамат Мирсаидов, 87), Аброр Исмоилов (Руслан Жиянов, 74)

Огоҳлантиришлар Асадбек Каримов (74), Санжар Қувватов (90+1).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар