26.08.2024 20:03
1296
Теглар
Романо: «Ливерпул» Мамардашвили трансферини ҳал қилди

«Ливерпул» ва «Валенсия» клублари Гeорги Мамардашвилининг трансфери борасида келишиб олишди.

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, грузиялик дарвозабон мерсисайдликлар билан 6 йиллик шартнома имзолайди ва келаси ёзда жамоага қўшилади. 

Трансфер қиймати 30+5 млн еврони ташкил қилади. Шунингдек, «Валенсия» 23 ёшли посбоннинг кейинги трансферидан 10 фоиз улуш олади. 

Мамардашвили бугун «Ливерпул» сафида тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар