26.08.2024 12:27
5332
Теглар
Мареска «Вулвз» билан ўйинда Мудрикни танаффусда алмаштирганига изоҳ берди

Энцо Мареска Михаил Мудрикнинг «Вулверҳэмптон»га қарши ўйинидан норози бўлди.

«Челси» АПЛнинг 2-турида «бўрилар»ни мағлуб этди (6:2). Биринчи бўлимда 2:2 ҳисоби қайд этилди ва украиналик футболчи танаффусда алмаштирилди. Унинг ўрнига жамоага янги келган Педру Нету тушди. 

Ўйиндан сўнг «кўклар» бош мураббийи Мудрикни нега алмаштиргани ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Чунки қониқмадим. Айрим вазиятларда яхшироқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди. У тўпсиз кўп ишлади ва бу жуда яхши эди. Лекин тўп билан муомалада Мишадан бироз кўпроқ сифат кутаман.

У аввалги ўйинда яхши имкониятларга эга бўлди ва бугун ҳам яхши лаҳзалар юзага келди. Алмаштириш сабаби — шунчаки Нетуга бир неча дақиқа вақт беришимиз керак эди», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Daily Mail.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар