26.08.2024 06:11
4406
Теглар
Ла Лига. «Атлетико» «Жирона»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Испания чемпионатида 2-турнинг марказий ўйинларидан бирида «Атлетико» ўз майдонида «Жирона» устидан ғалаба қозонди. 

Гризманн жарима зарбасидан ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда унинг узатмасини Лоренте голга айлантирди. Қўшиб берилган дақиқаларда эса Коке ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. 

Симеоне жамоаси очколарини 4 тага етказиб, 3-ўринга кўтарилди. «Жирона» 1 очко билан 18-поғонада. 

Ла Лига. 2-тур

Атлетико Жирона 3:0

25 август, «Метрополитано»

Голлар: Гризманн (39), Лоренте (48), Коке (90+4). 

Атлетико – Облак, Рикелме (Галлаҳер, 58), Лоренте, Аспиликуэта, Хименес, Ле Норман, Лино (Рейнилду, 68), Барриос, Де Паул (Коке, 59), Алварес (Сёрлот, 81), Гризманн (Корреа, 81).

Жирона – Гассанига, Мигел Гутиеррес, Блинд, Давид Лопес, Мартинес, Эррера, Ромеу (Солис, 59), Мартин (Порту, 58), Хил, Абел Руис (Миовски, 59), Циганков (Алмена, 68).

Огоҳлантиришлар: Де Паул (25), Руис (28), Гассанига (37), Ромеу (55).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар