26.08.2024 10:25
1835
Куадрадо ва Патрисиу «Аталанта»га ўтмоқда

«Аталанта» жамоасиз бўлган икки тажрибали футболчини ўз сафига қўшиб олишга яқин. 

Бергамо клуби португалиялик дарвозабон Руи Патрисиу ва колумбиялик яримҳимоячи Хуан Куадрадо билан бир йиллик шартнома имзолайди. Иккала футболчи ҳам 36 ёшда. 

Патрисиу сўнгги уч мавсумни
«Рома»да ўтказганди, Куадрадо эса ўтган мавсумда «Интер» билан А Серия чемпионига айланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар