26.08.2024 11:10
1289
Теглар
Футзал. Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда йиғинга киришди. Жароҳат олган Элибоев ўрнига «Пахтакор» посбони чақирилди

Хосе Венансио Лопес бошчилигидаги Ўзбекистон футзал миллий жамоаси қисқа танаффусдан сўнг Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларига киришди.

Бош мураббий томонидан йиғинга 15 нафар футзалчи жалб этилган. 

Францияга қарши беллашувда жароҳат олиб, жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши аниқ бўлган дарвозабон Равшан Элибоев ўрнига «Пахтакор» жамоасидан Ҳумоюн Раҳматуллаев таркибга киритилди. 

Шунингдек, яна бир футзалчи Суннат Жўраевнинг қачон сафга қайтиши якуний тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жамоа етакчиларидан бири Даврон Чориев ҳам жароҳат сабаб ЖЧда ёрдам бера олмаслиги маълум бўлганди.

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 14 сентябрдан 6 октябргача Тошкент, Андижон ва Бухородаги ареналарда ўтказилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар