26.08.2024 16:30
1064
Теглар
«Австралия футболи даражасини кўтармоқчиман» — Дуглас Коста «Сидней»га ўтди

«Шахтёр», «Бавария» ва «Ювентус» клубларининг собиқ яримҳимоячиси Дуглас Коста «Сидней»га ўтди.

Бразилиялик 33 ёшли вингер июл ойида «Флуминенсе» билан шартномасини бекор қилгандан сўнг эркин агентга айланди. у Рио-де-Жанейро клубига январ ойи охирида қўшилиб, 22 ўйинда бирорта гол уролмаганди. 

«Фаолиятим давомида ақл бовар қилмайдиган жамоаларда ўйнадим ва кўплаб совринларни қўлга киритдим. Футбол менинг қонимда ва мен Австралияга бу мамлакатдаги футбол савиясини ошириш, иштиёқли мухлисларни қувонтириш ҳамда клубга совринлар олиб келиш учун келдим», — деди Дуглас.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар