26.08.2024 12:38
2375
Анчелотти: «Маллорка» билан ўйинга қараганда яхши ҳаракат қилдик. Асосий таркибни танлаш қийинлиги ташвишлантирмоқда»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 2-туридан ўрин олган «Валядолид»га (3:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ғалаба қозонганимизда хурсанд бўлишимиз керак, айниқса, биринчи бўлимда дуч келган қийинчиликларни ҳисобга олсак. Тўп билан жуда пассив ҳаракат қилдик ва секин темпда ўйнадик. Иккинчи бўлим анча фаол ўтди, мобил эдик ва тўпни тез ҳаракатлантирдик.

Жамоа тўпни йўқотганидан кейин тезда қайтариб, зичроқ ҳаракат қила бошлади. Нафақат ҳужум, балки ҳимоя ҳам «Маллорка» (1:1) билан ўйинга қараганда яхшироқ ҳаракат қилди. Бугун биргаликда муваффақиятга эришдик. 

Мбаппенинг позицияси? Йўқ, у — фантастик ҳужумчи, жуда тез ва тўпсиз ҳам яхши ҳаракат қилади. У 3-4 та имкониятга эга бўлди. Марказда у ҳар доимгидан кўп гол уради. Менимча, уни чап қанотга қўйиш шарт эмас. У марказда ўйнаб гол уради. 

Эндрик? У катта салоҳиятга эга ва гол уришда ўз маҳоратини кўрсатди. У ҳужумни якунлашда жуда кучли.

Босимни ҳис қилмаяпман, ўйин вақти кам бўлганлар дақиқалардан унумли фойдаланишларидан жуда хурсандман. Таркиб танлаш жуда қийин, бу мени ташвишга солади ва бироз хафа қилади, чунки бу — менинг масъулиятим. Лекин асосий таркибда 11 нафар футболчини танлашим керак.

Йилнинг бу фаслида иссиқда футболчилар чарчаб қолишади.  Лекин мен билан 40 йилдан бери бундай бўлмаган. Футболчилар бу борада қандайдир масъулиятни ўз зиммаларига олишлари керак, бу ҳақда улар билан ҳам гаплашганман. Менда жуда кўп ресурслар бор», — дея мадридликлар устозининг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар