25.08.2024 10:25
1903
МЛС. «Интер Майами» Суареснинг дубли эвазига ғалаба қозониб, биринчи бўлиб плей-офф йўлланмасини кафолатлади

АҚШ чемпионати 26-турида «Интер Майами» ўз майдонида «Цинцинатти»ни қабул қилиб, Суареснинг дубли эвазига ғалаба қозонди. 

Месси жароҳати сабаб бу беллашувни ҳам ўтказиб юборди. 

Ғалабадан сўнг Майами клуби очколарини 56 тага етказиб, 1-ўринни мустаҳкамлади ва биринчи бўлиб плей-офф масаласини ҳал қилди. Маълумот учун, лигадаги 15 жамоадан дастлабки 9 ўринни эгаллагани плей-оффда қатнашади. 

МЛС. 26-тур
Интер Майами — Цинцинатти 2:0

25 август, «Chase Stadium»
Голлар: Суарес (1, 6). 
Интер Майами – Кэллендер, Мартинес, Авилес, Бускетс, Альба, Брайт, Вейгандт (Кривцов, 90+1), Редондо (Кремаски, 69), Гомес (Руис, 86), Рохас (Фрэй, 46), Суарес (Кампана, 86).
Цинциннати – Селентано, Робинсон, Авазем (Ҳалси, 82), Йедлин, Валензуела (Акоста, 46), Жоаккини (Mерфи, 46), Буха, Нвободо (Бэрд, 76), Кубо, Ореляно, Келси (Сержио Сантос, 46).
Огоҳлантиришлар: Авилес (11), Йедлин (42), Суарес (45+8), Авазем (45+4), Акоста (65), Робинсон (78), Алба (90+4).
Четлатиш: Авилес (42).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар