25.08.2024 22:25
2224
Теглар
АПЛ. «Ливерпул» «Брентфорд»ни мағлубиятга учратди, Диасда гол+ассист

Англия чемпионатининг 2-турида «Ливерпул» ўз майдонида «Брентфорд» устидан ғалаба қозонди. Биринчи бўлимда Жотанинг узатмасидан сўнг Диас ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда колумбиялик футболчининг пасини Салоҳ голга айлантирди. 

Шу тариқа мерсисайдликларнинг янги устози Арне Слот «Энфилд»даги илк ўйинида ғалабага эришди.

Иккала турда ҳам 2:0 ҳисобини қайд этган «Ливерпул» 6 очко билан тўплар нисбатига 4-ўринга жойлашди. 3 очкоси бор «Брентфорд» 13-поғонада. 

АПЛ. 2-тур

Ливерпул Брентфорд 2:0

25 август, «Энфилд»

Голлар: Диас (13), Салоҳ (70).

Ливерпул – Алиссон, Робертсон, ван Дейк, Конате, Александер-Арнолд (Брэдли, 72), Мак Аллистер, Гравенберҳ (Эндо, 90+1), Собослаи, Диас (Гакпо, 72), Салоҳ (Эллиот, 83), Жота (Нунес, 72).

Брентфорд – Флеккен, Айер, Пиннок, Коллинз, Роэрслев, Люис-Поттер (Дамсгор, 66), Янелт (Ониека, 73), Нергор, Йенсен (Карвалю, 66), Висса (Шаде, 73), Мбемо.

Огоҳлантиришлар: Собослаи (30), Гравенберҳ (38), Нёргор (40), Йенсен (45), Мбемо (90+4).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар