24.08.2024 11:14
1006
Теглар
Кристенсен 2 ойга сафдан чиқди

Андреас Кристенсен октябргача ўйнамайди.

Relevo'нинг таъкидлашича, «Барселона» ҳимоячиси тахминан икки ой майдонга туша олмайди. Бу муаммолар сўнгги ойларда футболчига ноқулайлик туғдираётган тендинит билан боғлиқми ёки йўқлиги ҳозирча номаълум.

Даниялик 28 ёшли футболчи пайшанба ва жума кунлари майдонда машғулот ўтказмади. У залда ишлаган.

Таъкидланишича, трансфер ойнаси ёпилгунга қадар Кристенсеннинг кетиши даргумон.

Ўтган мавсумда Андреас Ла Лигада 30 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар