24.08.2024 19:20
2038
Теглар
Гринвуд Ямайка миллий жамоасида ўйнаши мумкин

Мэйсон Гринвуд келажакда Ямайка сафида ўйнаши мумкин.

ESPN хабарига кўра, «Марсел» вингери Ямайка спорт фуқаролигини олишни режалаштирмоқда.

Ямайка Гринвуднинг спорт фуқаролигини ўзгартириш учун расмий сўров билан чиқди. 

Маълумот ўрнида, Гринвудга 2021 йилда Ямайка сафида ўйнаш таклиф қилинган, бироқ у Англия миллий жамоасини танлаганди. 

Мэйсон инглизлар сафида фақат бир марта — 2020 йилда Исландияга қарши Миллатлар Лигасида майдонга тушган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар